24.08.2023 20:45
1583
Алексис Санчес «Интер»га қайтмоқда

«Интер» собиқ футболчиси Алексис Санчес фаолиятини яна Италия А Сериясида давом эттириши кутилмоқда.

Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, Санчес «Интер»га ўтишга яқин. Алексис миланликлар билан шартнома бўйича келишувга эришган. Томонлар қисқа муддатли шартнома имзолайди. У жамоага эркин агент сифатида қўшилади.

Ўтган мавсумни Франциянинг «Марсель» клубида ўтказган чилилик 34 ёшли ҳужумчи мавсум якунида жамоани тарк этганди. 

Маълумот учун, Санчес француз жамоаси сафида ўтган мавсум жами 44 ўйинда 18та гол киритган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар