23.08.2023 20:44
3111
Теглар
Ўзбекистон миллий жамоаси Хитойда иккита ўртоқлик ўйини ўтказади

Ўзбекистон миллий жамоаси октябрь ойида Хитойнинг Cиань шаҳрида ўқув-машғулот йиғинларини ўтказади. 

ЎФА хабарига кўра, Сречко Катанец бошқарувидаги Ўзбекистон миллий жамоаси йиғин доирасида 13 октябрь куни Вьетнам миллий жамоаси, 16 октябрь куни эса Хитой миллий жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Ўртоқлик ўйинлари. 
13 октябрь

Ўзбекистон - Вьетнам 

16 октябрь
Хитой – Ўзбекистон.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон сентябрь ойидаги йиғин доирасида АҚШда 10 сентябрь куни мезбон мамлакат миллий жамоаси, 13 сентябрь куни эса Мексика миллий жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказиши хабар қилинганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар