23.08.2023 08:01
1830
Теглар
Отавио 60 млн евро эвазига «Ан Наср»га ўтди

«Порту» яримҳимоячиси Отавио фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради. 

«Ан Наср» португалиялик 28 ёшли ҳавбек билан 2026 йилгача шартнома имзолади. 

Трансфер нархи — 60 млн евро. Бу «Порту» тарихидаги рекорд сотувга айланди. Аввалгиси 50 млн еврога «Реал»га сотилган Эдер Милитао эди. 

Отавио ўтган мавсумда Португалия чемпионатида 27 ўйинда 7та голга ассистентлик қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар