23.08.2023 10:01
507
Теглар
ОЧЛ. «Ан-Наср» суперкамбэк қайд этиб, гуруҳ босқичига йўлланма олди

ОЧЛ-2023/24 гуруҳ босқичига ўтиш ўйинида «Ан-Наср» «Шабоб Ал-Аҳли»ни қабул қилиб, суперкамбэк қайд этди.

Ар-Риёддаги ўйинда Талиска ҳисобни очган бўлса-да, Яҳё Ал-Ҳассани 18 ва 46-дақиқадаги голи эвазига юлдузли таркибга эга саудияликларни карахт аҳволга солиб қўйганди – 1:2.

Аммо Азизжон Ғаниев тўп сураётган БАА клуби сўнгги дақиқаларда «сочилиб» кетди. Ал-Ғанам 88-дақиқада ҳисобни тенглаштиргач, Талиска 90+5-дақиқада камбэк қайд этди – 3:2. Икки дақиқа ўтиб, Брозович Роналдунинг узатмасидан кейин ўйин тақдирини ҳал қилди – 4:2. 

Шу тариқа, Роналду ва «Ан-Наср» ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқди, «Шабоб Ал-Аҳли» турнир билан хайрлашди.

ОЧЛ-2023/24. Плей-офф.
Ан-Наср (С.Арабистони) – Шабоб Ал-Аҳли (БАА) – 4:2
Голлар:
Талиска 11, 90+5, Ал-Ғанам 88, Брозович 90+7 – Яҳё Ал-Ҳасани 18, 46.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар