23.08.2023 13:41
3101
Маунт «Арсенал» билан ўйнамайди

Мэйсон Маунт «Манчестер Юнайтед»га бўлажак икки ўйинда ёрдам бера олмайди. 

Клубнинг хабар беришича, яримҳимоячи 2-тур доирасидаги «Тоттенҳэм» (0:2) билан баҳсда кичик жароҳат олган ва фақат ФИФА кунларидан сўнг майдонга қайтади. 

«МЮ» 26 августда «Ноттингем Форест», 3 сентябрда «Арсенал» ва 16 сентябрда «Брайтон» билан ўйнайди.

Эслатиб ўтамиз, Маунт манкунианликлар сафига шу ёзда «Челси»дан қўшилди ва дастлабки турларда асосий таркибда майдонга тушди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар