23.08.2023 21:53
9016
Манба: Бензема ва «Ал-Иттиҳод» бош мураббийи ўртасидаги муносабат совуқлашган

«Ал-Иттиҳод» клубининг асосий юлдузи Карим Бензема Саудия Арабистони чемпиони сафида ўзини яхши ҳис қилмаяпти.

Саудиянинг Aawsat сайти хабарига кўра, франциялик ҳужумчи ва клуб бош мураббийи Нуну Эшпириту Санту ўртасидаги муносабатга дарз кетган. Бензема ва португалиялик мутахассис ўртасида келишмовчилик бор.

Қайд этилишича, Нуну Эшпириту Карим унинг ўйин услубига мос эмаслигини клуб раҳбариятига етказган. Бензема ҳам мураббийнинг унга нисбатан совуқ муносабати ҳақида уни бу жамоага ўтишида муҳим роль ўйнаган агентлар ва клуб вакилларига маълум қилган. 

Маълумот учун, Жидда клуби Саудия Арабистони Про лигасидаги 2 ўйинда 2 ғалабага эришиб, 6 очко билан пешқадамлар сафида бормоқда. 35 ёшли ҳужумчи 2 ўйинда битта ассист қайд этган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар