23.08.2023 14:45
2415
Манба: «Ал Иттиҳод» Салоҳ учун «Ливерпул»га 90 млн евродан кўпроқ тўлашга тайёр 

«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин. 

Журналист Руди Галеттининг хабар беришича, «Ал Иттиҳод» мисрлик форвард учун мерсисайдликларга 90 млн евродан кўпроқ таклиф қилиш орқали трансферни амалга оширишга уриниб кўрмоқчи. 

«Қизиллар» рози бўлишса, бу Саудия тарихидаги энг қиммат трансферга айланади. 

Аввалроқ жиддаликлар 31 ёшли футболчига 2 йил учун 180 млн евро маош таклиф қилишгани хабар берилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар