23.08.2023 15:19
5057
Майкл Оливер АПЛ ўйинларидан вақтинча четлатилди

Англия Премьер-лигаси 2-тури доирасидаги «Тоттенҳэм» - «Манчестер Юнайтед» ўйинини (2:0) бошқарган Майкл Оливер навбатдаги турда ишламайди.

Англиялик ҳакам Лондондаги учрашувда «МЮ» сардори Бруну Фернандешнинг эътирозига жавобан унга сариқ карточка кўрсатгани ва Алехандро Гарначонинг зарбасидан кейин рақиб ҳимоячиси Кристиан Ромеро жарима майдони ичида тўп йўналишини қўли билан ўзгартирган вазиятда пенальти белгиламагани учун вақтинча четлатилгани тахмин қилинмоқда. Янги қоидага кўра, баҳсли вазиятларда фақат жамоа сардори ҳакамга эътирозларини билдиришга ҳақли саналади.

Эслатиб ўтамиз, «МЮ» иштирокидаги 1-тур баҳсидан кейин Жонатан Мосс вақтинчалик четлатилганди. У «Вулверҳэмптон»га қарши ўйиннинг сўнгги дақиқаларида VAR ҳаками сифатида бош ҳакамни монитор олдига келиб, вазиятни такроран кўриш учун чақирмаган эди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар