23.08.2023 18:18
2627
«Исталган соврин – жамоа учун муҳим». Шацких ва Ҳамробеков Суперкубок ўйини олдидан

Ўзбекистон Суперкубоги доирасидаги «Пахтакор» - «Насаф» ўйинидан олдин Жиззахда ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Дастлаб Максим Шацких ва Одил Ҳамробеков фикрларини билдирди.

«Бундай ўйинлар ҳар доим қизиқарли ўтади. Ушбу баҳсда совринни қўлга киритиш учун ҳаракат қиламиз. Барчасини эртанги ўйинда кўрасиз.

Исталган соврин жамоа учун муҳим. «Насаф» ҳурматга сазовор рақиб. Улар ҳам ғолиб чиқиш учун интилишади. Курашларга бой ўйин бўлади.

Эртанги ўйинда таркибда ўзгаришлар бўладими? Таркиб бўйича ҳали маълумот бера олмайман. Ўйиндан олдин билиб олишингиз мумкин бўлади. Шуниси аниқки, таркибда кичик ўзгаришлар бўлади. Аммо унутмаслик лозимки, чемпионат ва суперкубок ўйини бошқа-бошқа учрашув. Бунда ўйинчиларда турли хил мотивация бўлади. Шу боис «Насаф»га қарши бир ҳафта аввалги ўйиндан фарқли ўлароқ, эртага бошқача ўйин бўлади, - дейди «Пахтакор» устози.

Одил Ҳамробеков
- Эртанги ўйинда яхши тайёргарлик кўрдик. Совринни қўлга киритиш учун бор куч ва имкониятларимизни ишга соламиз.

Маълумот учун, «Пахтакор» - «Насаф» ўйини 24 август куни Жиззахда бўлиб ўтади. Суперкубок баҳси соат 19:30да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар