23.08.2023 19:16
8434
«Бу ҳар мураббийнинг тақдирида бор нарса». Рўзиқул Бердиев истеъфоси ҳақидаги гапларга очиқ жавоб берди

Ўзбекистон Суперкубоги доирасидаги «Пахтакор» - «Насаф» ўйинидан олдинги матбуот анжуманида қаршиликлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев мағлубиятга учраган тақдирда истеъфога чиқиши мумкинлиги борасидаги хабарларга муносабат билдирди.

- «Насаф» Суперкубокда мағлуб бўлган тақдирда, Рўзиқул Бердиев истеъфога чиқиши мумкинлиги ҳақида гаплар янграмоқда. Бунга муносабатингиз қандай?

- Биласизлар, ижтимоий тармоқларда унча фаол эмасман, қизиқмайман. Аммо нарса менга ҳам эшитилади. Ўзи мураббий қаерда нима гап бўлаётганини сезиши ҳам керак. Бўлиши мумкин, бу ҳам мураббийнинг тақдирида бор нарса. Мураббийлар руҳий тарафдан бунга тайёр бўлади. Эртами кечми бу барибир амалга ошади. 

Бу амалга ошса ҳам, мен қилган ишларим ва натижаларимдан фахрланадиган мураббийман. Истеъфо амалга ошса ҳам ҳеч нимадан нолимайман, ҳеч кимга норозичилигимни билдирмайман, барчасини тўғри қабул қиламан. 

Агар менинг ишимга, маҳоратимга баҳо беришни исташса, натижаларга қараб хулоса қилишлари мумкин. Ёки ҳар бир терма жамоалардаги биз етказиб берган ўйинчиларга қарашса бўлади. Шу боис қилган ишларимдан ҳар доим фахрланаман. 

Агар жамоа ҳозиргидан яна ҳам юқорироқ натижага эришмоқчи бўлса, мен фақат омад тилайман. Ҳар нарса бўлиши мумкин. Аммо ҳозир бу ҳақда ўйлаётганим йўқ. «Насаф»ни ўз хоҳишим билан тарк этишни ҳеч қачон истамаганман. Лекин ҳамма нарса бўлиши мумкин», - дейди Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар