23.08.2023 18:46
470
Теглар
Бразилия клуби ўз футболчисини «Ливерпул»га сотмади 

«Флуминенсе» бразилиялик футболчиси Андре Нетони сотишга шошилмаяпти.

ESPN хабарига кўра, мерсисайдликлар футболчи учун «Флуминенсе»га 30 миллион евро таклиф қилган. Клуб эса яримҳимоячи йил охиригача бундан ҳам яхшироқ таклифлар берилган тақдирда ҳам сотилмаслигини маьлум қилган. 

Қайд этилишича, «қизиллар» 22 ёшли футболчини қишки трансферда сотиб олишлари мумкин бўлади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар