23.08.2023 13:59
1379
«Бёрнли» Аарон Рэмзини сотиб олди

«Бёрнли» «Астон Вилла» яримҳимоячиси Аарон Рэмзини сотиб олди. 

Англия ёшлар жамоасининг 20 ёшли ҳавбеки янги клуби билан 5 йиллик шартнома имзолади. 

Daily Mail'га кўра, Бирмингем клуби трансфердан 14 млн фунт олди ва, шунингдек, яримҳимоячини қайтариб сотиб олиш ҳуқуқига эга. 

Рэмзи ўтган мавсумни «Мидлсбро»да ижарада ўтказиб, Чемпионшипда 31 ўйинда 8та гол ва 4та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар