«Барселона» харажатларни камайтириш учун ўринбосарлар жамоасининг нонушта ва тушлигини бекор қилди
«Барселона» захира жамоалари учун нонушта ва тушликни бекор қилди.
Relevo хабарига кўра, клубнинг ўринбосарлар жамоаси футболчилари учун овқат тайёрлайдиган компания хизматларини тўхтатган.
Бунгача Рафаэль Маркес бош мураббийлигидаги «Барселона Атлетик» футболчилари машғулотлардан сўнг «Ла Масиа»да нонушта ёки тушлик қилишлари мумкин эди. Аммо клубдаги оғир иқтисодий вазият туфайли «Барса» бу амалиётдан воз кечишга қарор қилди. Клуб буни асоссиз харажатлар деб ҳисобламоқда, чунки одатда ҳамма футболчилар ҳам овқатланишга қолмайди.
Қайд этилишича, Маркеснинг ўзи ҳам футболчилар кейинги машғулот олдидан дам олишлари учун уйда овқатланишларини маъқул кўради.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар