22.08.2023 18:17
1535
Рамос «Бешиктош» билан музокара олиб бориб, келишувга эришмади

Туркиянинг «Бешиктош» клуби Серхио Рамос билан келишувга эриша олмади.

Журналист Санти Ауна «Бешиктош» Рамосни таклиф этиш бўйича «Галатасарой» билан рақобатлашаётгани ҳақида хабар бергач, Истанбул клуби испаниялик ҳимоячи билан музокараларда келишувга эришилмагани ҳақида маълум қилди. «Галатасарой» эса музокараларни давом эттирмоқда.

Аввалроқ, турк нашрлари Рамос «Галатасарой»га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар берганди. «Реал» собиқ ҳимоячиси ҳамон эркин агент саналади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар