22.08.2023 13:17
960
«Манчестер Сити» Уокер ва Силва билан шартномани узайтиради

«Манчестер Сити» Кайл Уокер ва Бернарду Силва билан шартномани узайтиради.

ESPN хабарига кўра, Уокер ва Силва кетиш эҳтимоли ҳақидаги маълумотларга қарамай, «Манчестер Сити»да қолишни исташмоқда. Клуб футболчилар билан шартномани янгилашга яқин турибди. 

Қайд этилишича, Риёз Маҳрез ва Илкай Гундўғаннинг кетиши «шаҳарликлар»нинг Кайл ва Бернардуни жамоада олиб қолиш истагига тасир қилган.

Англиялик ҳимоячи ёзда «Бавария»га ўтишга яқин экани хабар берилганди. Силвага эса «Барселона», «ПСЖ» ва Саудия Арабистони клублари қизиқиш билдиришди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар