22.08.2023 13:20
2359
«Челси» иккинчи дарвозабон масаласини ҳал қилди

Жорже Петрович «Челси»га ўтишга яқин. 

Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, «кўклар» 23 ёшли посбоннинг трансфери борасида келишувга эришди. «Нью-Инглэнд Революшн» дарвозабон учун 16 млн евро олади.

Сербия миллий жамоаси аъзоси чоршанба куни тиббий кўрикдан ўтади.

2023 йилда Петрович МЛСда 22та ўйин ўтказди.

Маълумот учун, Лондон клубининг асосий дарвозабони Роберт Санчес саналади. Кепа Аррисабалага «Реал»га ижарага берилгач,  Санчесга ўринбосар қидирилаётганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар