22.08.2023 11:39
2226
Артета — «Пэлас» устидан ғалаба ва Томиясунинг четлатилиши ҳақида

«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета АПЛ 2-туридан ўрин олган «Кристал Пэлас»га (1:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Ажойиб ғалаба. Жуда хурсандман. Эдди Нкетиа ажойиб ўйнади. Ҳушёр бўлишимиз ва ҳар вазиятдан фойдаланишга ҳаракат қилишимиз керак эди.

10 футболчи билан 30 дақиқа меҳмонда ўйнаш жуда қийин. Захира ўйинчилар ажойиб эди — улар нима қилишни билишарди.

Қайсидир пайт футболчилар ўз позицияларини йўқотиб қўйишди. Айримлар жисмоний ноқулайликни ҳис қилди 

Томиясунинг қизили? (7 дақиқа ичида 2та сариқ) Биринчи сариқ тушунарсиз эди. Аут. Менга 23 сония ўтганини айтишмади. Йўқ, ундай эмас. Менимча, бу 8 сония давом этди. Эҳтимол, энди таймер билан ўйнармиз. Ҳаммаси жойида, биз ғалаба қозондик ва бундан хурсандман.

Бугун қийин синовни енгиб ўтдик ва бу бизни янада яхшироқ қилади», — деди лондонликлар устози ВВС'га.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар