21.08.2023 07:14
1341
Ямал 16 ёшда «Барса»да дебют қилиб, Ла Лига рекордини янгилади

Ла Лига 2-тури доирасида «Барселона»нинг «Кадис»га қарши ўйинида мезбонлар сафида Ламин Ямал дебютини ўтказди.

Шу куни испаниялик форвард 16 ёшу 38 кунлигида Ла Лигадаги илк ўйинини ўтказиб, XXI асрда Испания чемпионатида асосий таркибда майдонга тушган энг ёш ўйинчига айланди.

Шу тариқа, Ямал бунга қадар 16 ёш, 112 кунлигида «Малага» асосий таркибида майдонга тушган камерунлик Фабрис Олингага тегишли 2012 йилда ўрнатилган рекордни янгилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар