21.08.2023 18:48
2463
Шомуродов бугун «Кальяри» сафида А Серияда дебют қилиши мумкин

Бугун, 21 август куни «Кальяри» А Серия 1-тури доирасида Туринда меҳмон бўлади.

Клаудио Раньери мураббийлигидаги жамоа сафарда «Торино»га қарши майдонга тушади. Ушбу учрашув учун кальяриликлар қайдномаси эълон қилинган ва унда Элдор Шомуродов ҳам қайд этилган.

Footballnews24.it сайти «Торино» - «Кальяри» ўйини превьюсида Жанлука Лападуланинг  жароҳати сабабли Элдор Шомуродовнинг асосий таркибда майдонга тушиши мумкинлигини тахмин қилган. 

Шунингдек, Sofascore портали ҳам ўзбекистонлик форварднинг асосий таркибда Паволетти билан тандем ҳосил қилишини тахмин қилмоқда.

Маълумот учун, «Торино» - «Кальяри» ўйини бугун, 21 август куни соат 21:30да бошланади. Учрашув «Спорт» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади. Ўйинни Хайрулла Ҳамидов шарҳлаб боради.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар