21.08.2023 18:17
7885
Осиё Ўйинлари. Ўзбекистоннинг гуруҳ босқич ўйинлари тақвими маълум қилинди

Ҳанчжоу-2022 Осиё Ўйинларида футбол бўйича Ўзбекистон олимпия жамоаси ҳам иштирок этади.

Мусобақа ташкилий қўмитаси гуруҳ босқичидан ўрин олган баҳсларнинг ўтказилиш вақтини маълум қилди. Унга кўра, вакилларимиз 1-турда Афғонистон, 2-турда ҲонгКонг, 3-турда Сурияга қарши майдонга тушади. Барча ўйинлар «Шангченг Стадиум»да бўлиб ўтади. Ўйинларнинг бошланиши Тошкент вақти билан кўрсатилган.

«С» гуруҳи. 
1-тур: Ўзбекистон – Афғонистон (20 сентябрь, соат 13:00)
2-тур: Ўзбекистон – Ҳонгконг (22 сентябрь, 16:30)
3-тур: Ўзбекистон – Сурия (25 сентябрь, 13:00).

Эслатиб ўтамиз, Осиё Ўйинларида Темур Кападзе мураббийлигидаги Ўзбекистон олимпия жамоаси йўл олади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар