20.08.2023 20:39
1146
Теглар
«МЮ» Верраттига қизиқиш билдирмоқда – L’Équipe

«Манчестер Юнайтед» клуби «ПСЖ» яримҳимоячиси Марко Верраттига қизиқиш билдирмоқда.

L’Équipe хабарига кўра, италиялик хавбек Саудия Арабистонининг «Ал-Аҳли» клуби билан келишувга эга бўлса-да, манчестерликлар Вераттини таклиф этиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Сабаби Париж клуби араб жамоаси билан келишувга эриша олмаяпти.

Аввалроқ, Франция клуби Марко учун 50 миллион евро сўраётгани хабар қилинганди. 30 ёшли яримҳимоячи ўтган мавсум 38 ўйинда майдонга тушган. Бу мавсумда эса Луис Энрике Вераттини режаларига киритмаган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар