20.08.2023 15:53
10664
Теглар
Месси голдан кейин суперқаҳрамонларга тақлид қилаётгани сабабини айтди

«Интер Майами» ҳужумучиси Лионель Месси гол урганидан сўнг уни нишонлашда Марвел суперқаҳрамонларининг ҳаракатини такрорлаётгани сабабини тушунтирди. 

«Учала фарзандим ҳам таътилда бўлгани учун ҳар кеча суперқаҳрамон фильмларини томоша қиламиз. Улар менга ҳар гол урганимда суперқаҳрамонлар ролини гавдалантириб, голни нишонлаш ғоясини беришди. Аммо мен буни фақатгина уй ўйинларида болаларим менга яқин бўлганида қиляпман», - дейди Лионель.

Маълумот учун, Месси «Интер Майами» сафида 7 ўйинда 10та гол уришга эришди ва Лигалар кубоги соҳибига айланди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар