20.08.2023 08:37
4107
Теглар
Лигалар кубоги. Месси «Интер Майами»га клуб тарихидаги биринчи совринни келтирди

АҚШда Лигалар кубоги финали доирасидаги «Нэшвилл» - «Интер Майами» ўртасидаги баҳс якунига етди.

Ҳал қилувчи ўйиннинг 23-дақиқасида Лионель Месси жарима майдони ташқарисидан «тўққизлик»ни нишонга олиб, стадионни ларзага келтирди – 1:0.

57-дақиқага келиб мезбонлар аъзоси Фафо Пико бурчак зарбасидан сўнг ҳисобни тенглаштирди – 1:1.

Учрашувнинг асосий вақтида кучлар тенг келгач, жамоалар пенальтилар сериясига таклиф этилди. Унда майамиликлар 10:9 ҳисобида зафар қучиб, ўз тарихидаги илк совринга эга чиқди. Месси пенальтилар сериясида ҳам голи билан бошлаб берди. Шу куни Бускетс ва Альба ҳам ўйинни асосий таркибда ўтказишди.

Шу тариқа, Месси турнирда 7 ўйинда 10та гол киритиб, АҚШдаги дастлабки, фаолиятидаги 44-совринга эга чиқиб, футбол тарихидаги энг совриндор ўйинчига айланди.

Лигалар кубоги. Финал. 
20 август. Нэшвилл.
Нэшвилл – Интер Майами – 1:1

Пенальтилар серияси: 9:10
Голлар: Фафо Пико 57 – Лионель Месси 23.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар