20.08.2023 18:39
2474
Теглар
«Бавария» Ҳасан Салиҳамиджичга 8 миллион евро товон пули тўлайди

«Бавария» клуб спорт директори Ҳасан Салиҳамиджич билан келишув бекор қилинганини расман эълон қилди.

Bild хабарига кўра, босниялик собиқ футболчи ва мутахассис билан тузилган шартнома 2026 йилга қадар имзолангани боис, клуб Салиҳамиджичга 6-8 миллион евро миқдорда товон пули тўлайдиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Мюнхен клуби ўтган мавсум Бундеслигада чемпионликни қўлга киритган бўлса-да, қолган турнирлардаги муваффақиятсизлик сабабли Оливер Канн ва Ҳасан Салиҳамиджич жамоадан кетиши маълум қилинганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар