19.08.2023 11:23
2149
Теглар
«Футболчиларни эмас, бизнесни ўйлашмоқда» — Хави тиғиз тақвимни танқид қилди

Хави тиғиз тақвимни танқид қилди.

«Барселона» устози бу ҳақда ҳимоячи Рональд Араухонинг жароҳати ҳақида фикр билдирганда гапирди. 

«Гвардиоланинг шикоят қилганини ўқидим. Унга қўшиламан. У ҳақ. Ташкилотчилар футболчилар ҳақида эмас, бизнес ҳақида ўйлашади.

Биз жароҳатларни иложи борича камайтиришга ҳаракат қиламиз. Аммо улар машғулотларда ҳам содир бўлади. Бу — футболнинг бир қисми. Бу ҳаёт давомида содир бўлади. Араухо — жиддий йўқотиш.

Футболчилар иш ташлашлари мумкинми? Ҳа, ҳаммаси уларга боғлиқ. Бизга мураккаб тақвимни юклашади, бу унчалик яхши эмас. Чарчоқ, чарчоқ, юқори ҳарорат... Бу шоу учун ҳам, футболчилар учун ҳам ёмон», — дея Хавининг сўзларини келтиради Marca.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар