19.08.2023 17:16
1495
«Челси» Лукакуни «Рома»га ижарага бермади

«Челси» Ромелу Лукакуни ижарага бермоқчи эмас. Аксинча, сотишга умид қилмоқда. 

Sky Sports хабарига кўра, «Рома» бельгиялик форвардни ижарага олиш борасида Лондон клубига алоқага чиқиб, рад жавобини олди. 

Эслатиб ўтамиз, 30 ёшли футболчига «Ювентус» асосий ҳаридор бўлса-да, трансфер ҳануз олдинга силжимаяпти. Ўз навбатида туринлик мухлислар Ромелуни жамоада кўришни хоҳлашмаяпти.

Ҳужумчи ўтган мавсумни «Интер»да ижарада ўтказиб, А Серияда 25 ўйинда 16 очко (10 гол ва 6 ассист) тўплаганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар