«Челси» Балогунга қизиқмоқда. «Арсенал» ҳужумчи учун 50 млн фунт олмоқчи
«Челси» клуби «Арсенал» ҳужумчиси Фоларин Балогунга қизиқиш билдирмоқда.
Sky Sports'нинг ёзишича, «Челси» таклиф билан чиқмаган, аммо уларнинг қизиқиши жиддий.
Шунингдек, футболчи учун курашда «Монако» ҳам бор. Франция жамоаси тез орада 22 ёшли ҳужумчи учун таклифни яхшилаши мумкин.
«Арсенал» америкалик форвард учун 50 млн фунт стерлинг талаб қилмоқда.
Балогун ўтган мавсумда Лига 1да «Реймс»да ижарада ўйнаб, 21та гол урган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар