19.08.2023 17:18
2815
Теглар
Буффон скудетто учун фаворитларни санаб ўтди 

Фаолиятини якунлаган Жанлуижи Буффон 2023/2024 йилги мавсум А Серияда янада кучли рақобат бўлишига ишонмоқда. 

«Бу мавсум ажойиб ўтишига ишонаман. Узоқ вақтдан сўнг А Серия яққол фаворитга эга бўлмайди. Ўйлашимча, «Ювентус», «Интер» ва «Милан» ўтган мавсум унутилмас чемпионликни қўлга киритган «Наполи» каби Скудетто учун курашади. «Лацио» ва «Рома» ҳам Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун курашади деб ўйлайман. 

Мавсум сюрпиризи «Аталанта» бўлса керак. «Фиорентина» ва «Болонья»дан ҳам нимадир кутиш мумкин», — дейди «Юве»нинг собиқ  посбони La Gazzetta dello Sport'га.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар