19.08.2023 15:15
6797
Бразилиянинг ЖЧдан кейинги илк расмий ўйинларига чақирилган футболчилар маълум қилинди

Бразилия миллий жамоаси сентябр ойида ЖЧ-2026 саралаши доирасида Боливия ва Перуга қарши баҳсларни ўтказади. Бу — «пентакампеонлар»нинг Қатардаги мундиалдан сўнг илк расмий ўйинлари. 

Бош мураббий Фернандо Диниз йиғинга қуйидаги футболчиларни жалб қилди. 

Дарвозабонлар: Алиссон («Ливерпуль»), Эдерсон («Манчестер Сити»), Бенто («Атлетико Паранаэнсе»).

Ҳимоячилар: Ренан Лоди («Марсель»), Кайо Энрике, Вандерсон (иккаласи – «Монако»), Данило («Ювентус»), Рожер Ибаньес («Ал Аҳли» Жидда), Габриэл Магальяэс («Арсенал»), Маркиньос («ПСЖ»), Нино («Флуминенсе»).

Яримҳимоячилар: Андре («Флуминенсе»), Жоэлинтон, Бруно Гимараэс (иккаласи – «Ньюкасл»), Каземиро («Манчестер Юнайтед»), Рафаэл Вейга («Палмейрас»).

Ҳужумкор ўйинчилар: Антони («Манчестер Юнайтед»), Габриэл Мартинелли («Арсенал»), Родриго Гоэс, Винисиус Жуниор (иккаласи – «Реал»), Ришарлисон («Тоттенҳэм»), Неймар («Ал Ҳилол»), Матеус Кунья («Вулверҳэмптон»).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар