«ПСЖ» Франция чемпионати 2-тури доирасидаги «Тулуза»га қарши таркибини эълон қилди.
Унга кўра, парижликлар ҳужумчиси Килиан Мбаппе ушбу баҳс учун қайдномадан жой олган. Клуб бош мураббийи Луис Энрике франциялик ҳужумчининг шанба кунги ўйинда майдонга тушиши мумкинлигини маълум қилди.
«Килианнинг машғулотлардаги ҳаракатларидан келиб чиқсам, у ажойиб ҳолатда. Кайфияти ҳам аъло даражада. Қўл остимда жаҳон даражасидаги ҳужумчи борлигидан хурсандман», - дейди Луис Энрике.
Маълумот учун, «Тулуза» - «ПСЖ» ўйини шанба оқшомида соат 23:59да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, Мбаппе мавсум олди йиғинни ўтказиб юбориб, 1-тур ўйинида майдонга тушмаган ва «ПСЖ» 0:0 ҳисобида дуранг қайд этганди. Ўтган ҳафтада клуб франциялик ҳужумчи таркибга қайтганини эълон қилиганди.