18.08.2023 07:59
7241
Теглар
Мбаппе УЕФА талқинига кўра мавсумнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар қаторида 6-ўринни эгаллади

11 футболчи УЕФА талқинига кўра мавсумнинг энг яхши ўйинчиси соврини учун овоз олди.

Фақат кучли учлик эълон қилинмади. Ғолиб номи 31 август куни Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросимида маълум бўлади. Даъвогарлар — "Манчестер Сити" футболчилари Эрлинг Ҳоланд ва Кевин де Брюйне, ўтган мавсумда "ПСЖ"да ҳаракат қилган "Интер Майами" ҳужумчиси Лионель Месси. 

4-11-ўринлар қуйидагича: 

4. Илкай Гундўған («Манчестер Сити»/»Барселона», Германия миллий жамоаси) – 129 балл

5. Родри («Манчестер Сити», Испания) – 110

6. Килиан Мбаппе («ПСЖ», Франция) – 82

7. Лука Модрич («Реал», Хорватия) – 33

8. Марцело Брозович («Интер»/»Ан Наср», Хорватия) – 20

9. Деклан Райс («Вест Ҳэм»/»Арсенал», Англия) – 14

10. Алексис Мак Аллистер («Брайтон»/»Ливерпуль», Аргентина) – 12

11. Хесус Навас («Севилья», Испания) – 6.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар