18.08.2023 17:38
1034
«Ливерпуль» Япония миллий жамоаси аъзоси билан шартнома имзолади

Япония миллий жамоаси аъзоси Ватару Эндо фаолиятини Премьер-лигада давом эттиради.

«Ливерпуль» клуби «Штутгарт» клуби яримҳимоячиси Ватару Эндо трансферини эълон қилди. 30 ёшли япониялик хавбек мерсисайдликлар билан узоқ муддатли шартнома имзолаган. У жамоада 3-рақамда тўп суради. Инглиз клуби Эндо трансфери учун немис жамоаси ҳисоб рақамига 18 миллион евро ўтказади.

Маълумот учун, Ватару 2022/23 йилги мавсум Бундеслигада 33 ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 4та ассистга муаллифлик қилган.

Аввалроқ, «Брайтон» хавбеки Мойсес Кайседо «Ливерпул» таклифини рад этиб, «Челси»га ўтганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар