18.08.2023 17:51
5484
«Кальяри» «Милан» ҳужумчисига таклиф билан чиқди 

«Кальяри» клуби трансфер ойнаси якунигача ҳужум чизиғини кучайтиришни режалаштирган.

Corriere dello Sport хабарига кўра, жамоа бош мураббийи Клаудио Раньери «Милан» жамоаси ҳужумчиси Лоренцо Коломбони ўз жамоасига таклиф этишни истамоқда. Сардинияликлар 21 ёшли италиялик форвардни ижарага олиш бўйича музокарани бошлаган ва келишув тез орада амалга ошишига умид билдиришмоқда. 

Коломбо А Серия ўтган мавсумини ижара асосида «Лечче»да ўтказиб, 33 ўйинда 5та гол ва 2та ассист қайд этган. «Милан» Италия ёшлар жамоаси аъзосини ижарага беришга рози.

Эслатиб ўтамиз, «Кальяри» таркибида ҳозирда икки ҳужумчи – Леонардо Паволетти ва Элдор Шомуродов бор. Клубнинг асосий голеадори Жанлука Лападула жароҳат олиб, қарийб ярим мавсумга сафдан чиққан.

Маълумот учун, «Кальяри» А Серия 1-тури доирасида 21 август куни «Торино» меҳмони бўлади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар