«Сурхон» «Бунёдкор»ни енгиб, чоракфинал йўлланмасини илиб кетган ўйиндан фотожамланма
Ўзбекистон кубоги 1/8 финал сўнгги ўйинида «Бунёдкор» Тошкентда «Сурхон»ни қабул қилиб, 120 дақиқа давом этган баҳсда мағлубиятга учради.
Мезбонлар сафидан Носко, меҳмонлардан эса Абдусалимов дубль қайд этиб, ўйиннинг қўшимча бўлимларда ҳам давом этишини таьминлади – 2:2.
95-дақиқада эса Асадбек Каримов Термиз клубига чоракфинал йўлланмасини тақдим этувчи гол муаллифига айланди – 3:2.
Шу тариқа, «Сурхон» чоракфиналда 3 сентябрь куни Наманганда «Навбаҳор» меҳмони бўлади.
Tribuna.uz мухбири Ҳасан Юсупов голларга бой ўйган баҳсдан фотожамланма тайёрлади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар