17.08.2023 08:04
17569
Теглар
Саудия чемпиони ЕЧЛда ўйнаши мумкин

Саудия Арабистони клуби Чемпионлар Лигасида ўйнаши мумкин.

Corriere dello Sport'нинг хабар беришича, Саудия Арабистони футбол ассоциацияси 2024/25 йилги мавсумда ЕЧЛда мамлакат клубининг иштирок этиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Саудияликлар мамлакат Про-лигаси ғолибига бундай йўлланмани беришмоқчи. Бунинг учун УЕФА билан музокаралар олиб борилади.

Саудия футболи раҳбарлари бу қадам мамлакатда футбол нуфузини ошириш ва жамоаларга дунёнинг энг яхши клублари билан рақобат қилишга имкон беради, деб ҳисоблашмоқда

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар