17.08.2023 18:17
1081
Теглар
Месси, Ҳоланд ва де Брюйне – Европада 2022/23 йилги мавсумнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга даъвогар

УЕФА 2022/23 йилги мавсум якунларига кўра, энг яхши футболчи номига даъвогарлар номини эълон қилди.

Унга кўра, учликдан «Манчестер Сити» ва Бельгия миллий жамоаси аъзоси Кевин де Брюйне, унинг клубдоши, Норвегия миллий жамоаси аъзоси Эрлинг Ҳоланд ҳамда «ПСЖ» собиқ ўйинчиси Лионель Месси жой олган. 

Якуний учлик ўтган мавсумда еврокубокларда иштирок этган жамоа мураббийлари, УЕФАга аъзо мамлакат миллий жамоалари мураббийлари ҳамда танланган журналистлар томонидан аниқланган. 

УЕФА Европада ўтган мавсумнинг энг яхши футболчиси номини 31 август куни ўтказиладиган ЕЧЛ гуруҳ босқич қуръа жараёнидан олдин эълон қилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар