17.08.2023 22:58
1894
Теглар
Куртуа ва Милитао муваффақиятли операция қилинди

«Реал» Тибо Куртуа ва Эдер Милитаонинг операциялари натижаларини эълон қилди.

Иккала футболчининг ҳам хочсимон боғламлари йиртилганди: дарвозабон машғулот пайтида, ҳимоячи Ла Лиганинг 1-туридаги «Атлетик»ка (2:0) қарши ўйинда.

Мадрид клуби Куртуа операциясини муваффақиятли ўтказгани ва яқин кунларда тикланиш жараёнини бошлашини маълум қилди.

COPE маълумотларига кўра, бугун Милитао ҳам муваффақиятли операция қилинган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар