17.08.2023 22:57
1175
Теглар
Де Брюйне операцияга рози бўлди. У 4 ой майдонга туша олмайди

Кевин де Брюйне тиззасидан жарроҳлик амалиётини ўтказишга рози бўлди.

Het Laatste Nieuws хабарига кўра, «Манчестер Сити» яримҳимоячиси Антверпенда операция қилинади. Бельгиялик футболчи 4 ойгача сафдан чиққиши тахмин қилинмоқда. 

Де Брюйне АПЛ 1-тури доирасидаги «Бернли»га қарши баҳсда (3:0) жароҳат олган эди. Дастлабки тиббий текширувлардан сўнг унинг тиззасидаги хочсимон пайларнинг узилгани маълум қилинганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар