38 ёшли Касорла Сегунда клуби билан шартнома имзолади
Яримҳимоячи Санти Касорла янги мавсумни «Реал Овьедо» сафида ўтказади.
38 ёшли испан Сегунда жамоаси билан бир йиллик битим тузди.
Эътиборлиси, Санти ўзи тарбияланган клубдан минимал маош сўради. Шунингдек, унинг либосларидан тушган пулнинг 10 фоизи клуб академиясини ривожлантиришга йўналтирилади.
Касорланинг сўнгги клуби «Ас Садд» бўлганди. У «Вильярреал» ва «Арсенал»да ҳам ўйнаган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар