16.08.2023 15:29
1639
Теглар
Ренату Санчеш «Рома»га ўтди

«ПСЖ» яримҳимоячиси Ренату Санчеш фаолиятини Италия А Сериясида давом эттиради.

«Рома» клуби португалиялик футболчини сотиб олиш шарти билан бир йиллик ижарага олди. Санчеш римликлар сафида мавсум давомида етарлича ўйин амалиётига эга бўлса, мавсум якунида «ПСЖ»дан трансфер қилинади.

«Рома» - мен учун идеал танлов», - дейди футболчи.

25 ёшли футболчи ўтган мавсумлар давомида «ПСЖ», «Лилль», «Бавария» клублари шарафини ҳимоя қилди. 2022/23 йилги мавсум Франция чемпионатида 23 ўйинда майдонга тушиб, 2та голга муаллифлик қилган.

Аввалроқ, «ПСЖ»дан Леандро Паредес ҳам Рим клубига трансфер қилинган эди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар