16.08.2023 16:08
1434
Де Хеа «Бавария»га ўтишга тайёр. Уни молиявий шартлар қизиқтирмаяпти

«Манчестер Юнайтед» собиқ дарвозабони Давид де Хеа янги мавсумни Бундеслигада бошлаши мумкин.

Журналист Флориан Плеттенберг хабарига кўра, «Бавария» клуби испаниялик дарвозабонга асосий даъвогар бўлиб турибди. Кепа Аррисабалага Мюнхен клуби эмас, «Реал»ни танлагач, немис жамоаси эркин агент бўлиб турган Де Хеа номзодига қайтган. 

Томас Тухель мураббийлигидаги клуб Штефан Ортега трансфери масаласида «Манчестер Сити» билан келишувга эриша олмаса, сўнгги вариант сифатида Давид Де Хеани таклиф қилмоқчи. 32 ёшли испаниялик дарвозабон Мюнхен клуби таклифини қабул қилишга шай. Қайд этилишича, Де Хеани шартномадаги молиявий шартлар қизиқтирмайди. 

Эслатиб ўтамиз, Давид 1,5 ойдан буён жамоасиз саналади. «МЮ» голкипер билан хайрлашгач, у шу пайтгача фақатгина Саудия Арабистони клубларидан таклиф олган.

Маълумот учун, Де Хеа «МЮ» сафида ҳафталик 350 минг фунт маош билан жамоанинг энг кўп ҳақ олувчи ўйинчиларидан бири саналарди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар