16.08.2023 13:20
1921
«Ал-Ҳилол» Буну трансфери бўйича «Севилья» билан келишувга эришди

«Севилья» клуби дарвозабони Ёсин Буну фаолиятини Саудия Арабистони чемпионатида давом эттиради.

Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, «Ал-Ҳилол» клуби марокашлик дарвозабон трансфери бўйича Андалусия клуби билан келишувга эришган. Ар-Риёд жамоаси Бунунинг трансфери учун 19 миллион евро тўлайди. 

Қайд этилишича, Марокаш миллий жамоаси голкипери араб клуби билан 3 йиллик шартнома имзолайди. Келишув Европа Суперкубоги баҳсидан кейин расмийлаштирилади.

Маълумот учун, «Севилья» Европа лигаси ғолиби сифатида бугун, 16 август куни ЕЧЛ ғолиби «Манчестер Сити»га қарши УЕФА Суперкубогида майдонга тушади. Ўйин соат 23:59да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар