16.08.2023 15:38
2219
Ҳаким Зиёш Туркия клубига ўтишга яқин 

«Челси» яримҳимоячиси Ҳаким Зиёш фаолиятини Туркия чемпионатида давом эттириши мумкин. 

Инсайдер Фабрицио Романога кўра, истанбулликлар Ҳаким Зиёшнинг трансфери бўйича «Челси» билан оғзаки келишувга эришган. Эндиликда томонлар якуний деталлар бўйича келишиб олиши лозим.

Аввалороқ, Зиёшга «Ан-Наср» клуби ҳам қизиқиш билдирган эди. Аммо унинг соғлиғидаги муаммолар сабабли трансфер амалга ошмагани маълум қилинганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар