Суперлига томошабинлар ташрифи: «Навбаҳор» пешқадам, «Нефтчи» 2-ўринда, «Бухоро» учликда
Суперлига жорий мавсуми 16-тур якунларига кўра, томошабинлар ўртача ташрифи бўйича «Навбаҳор» яққол пешқадамлик қилмоқда.
Наманган клубининг ҳар бир ўйинига ўртача 14 329 нафар томошабин ташрифи кузатилган.
1-даврадан кейин пешқадам бўлган Фарғона клубининг ўйинларига эса ўртача 12 564 томошабин тўғри келади.
Учликни «Бухоро» ёпган – 7 313 томошабин.
Сўнгги икки ўринда «Олимпик» ва «Сурхон» жамоалари жойлашган.
Эслатиб ўтамиз, Суперлига 16-тури доирасидаги «Навбаҳор» - «Пахтакор» (1:2) ўйинида томошабинлар ташрифи бўйича мавсум рекорди қайд этилди. Мавсумнинг энг муҳим ўйинлардан бирини кузатиш учун Намангандаги «Марказий» ўйингоҳда 25 260 нафар томошабин ташрифи қайд этилди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар