15.08.2023 22:05
3320
Суперлига. «Насаф» «Пахтакор» ўйинида кучлар тенг келди

Суперлига 11-турининг қолдирилган ўйини доирасида «Насаф» Қаршида турнир жадвали пешқадами «Пахтакор»ни қабул қилди.

Бугунги баҳсда меҳмонлар етакчиси Драган Черан майдонга тушмади. Учрашув тенгкурашлар остида ўтиб, ҳисоб очилмади – 0:0.

Шу тариқа, «Пахтакор» 35 очко билан 1-ўринда қолди, «Насаф» 29 очко билан 4-ўринда бормоқда.

Суперлига. 11-турнинг қолдирилган ўйини.
«Насаф» - «Пахтакор» - 0:0

Бош ҳакам: Илгиз Танташев
«Насаф»: 1.Умиджон Эргашев, 2. Алибек Давронов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 7. Акмал Мозговой, 10. Андрес Чавес (19. Лима Круз, 76), 28. Шуҳрат Муҳаммадиев (8.Зафармурод Абдираҳматов, 61), 34. Шерзод Насруллаев (17. Суҳроб Нуруллоев, 76), 70. Жаба Жигаури (99. Азизбек Амонов, 86), 77. Ойбек Бозоров, 88. Марко Станоевич (18. Баҳром Абдураҳимов, 61), 92. Умарбек Эшмуродов.
«Пахтакор»: 35. Санжар Қувватов, 3. Ҳожиакбар Алижонов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7. Одил Ҳамробеков, 8. Азизбек Турғунбоев, 17. Достонбек Ҳамдамов (20. Ҳожимат Эркинов, 78), 19. Пшемислав Банашак (11.Пўлатхўжа Холхорхонов, 89), 27. Сардор Собирхўжаев (2. Беҳрўзбек Асқаров, 89), 28. Диёр Холматов, 34. Фаррух Сайфиев, 88. Шаҳзод Азмиддинов (40. Кими Мерк, 75).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар