15.08.2023 18:15
3267
Теглар
Шацких ва Исмоилов ҳакамни сўккани учун 2 ўйинга четлатилди, Агамуродов жаримага тортилди, «Бухоро» клубига мухлислари сабабли чора кўрилди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги интизомий ишлар кўриб чиқилди.

Суперлига
«Қизилқум» — «Навбаҳор»

Ўзбекистон Суперлигасининг 14-тури доирасидаги «Қизилқум» — «Навбаҳор» учрашувида «Қизилқум» клуби мураббийи Тачмурод Агамуродов «Суперлига ва Про лига регламенти»нинг 16.23 ҳамда 16.30-бандларини бузганлиги, яъни учрашув давомида учрашув комиссарининг огоҳлантиришига қарамай техник зонани тарк этганлиги ва техник зонада бейжиксиз ҳаракатлангани қайд этилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Агамурад Тачмурадовга (Қизилқум) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

«Бухоро» — «Турон»
Суперлиганинг 14-тури доирасидаги «Бухоро» — «Турон» учрашувининг 16-дақиқасида «Бухоро» футбол клуби футболчиси Всеволод Нихаев тўп учун курашиш вақтида оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг оёқ қисмига зарба берган.
Шунингдек, ўйин якунлангандан сўнг «Бухоро» футбол клубининг мухлислари томонидан майдон ва футболчилар томонга турли буюмлар улоқтирилган. Елим идишлардан бири тўп олиб берувчи боланинг бошига теккани қайд этилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Всеволод Нихаевга (Бухоро) нисбатан 2та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси қўлланилди.
«Бухоро» футбол клубига нисбатан эса жарима интизом чораси белгиланди. Мазкур ҳолат такрорланган тақдирда «Бухоро» футбол клуби уй учрашувларини мухлисларсиз ўтказиши тўғрисида огоҳлантирилди.

«Андижон» — «Насаф»
Суперлиганинг 14-тури доирасидаги «Андижон» — «Насаф» учрашувининг 61-дақиқасида «Андижон» футбол клубининг футболчиси Сардор Азимов тўп учун курашиш вақтида оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг оёқ қисмига зарба бергани қайд этилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Сардор Азимовга (Андижон) нисбатан 3та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

ОКМК — «Сурхон»
Суперлиганинг 14-тури доирасидаги ОКМК — «Сурхон» учрашувида ОКМК футбол клуби таҳлилчиси Виталий Лушачов «Суперлига ва Про лига регламенти»нинг 16.27-бандларини бузганлиги, яъни техник зонада тамаки маҳсулотини чеккани қайд этилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Виталий Лушачовга (ОКМК) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

«Андижон» — «Сурхон»
Суперлиганинг 15-тури доирасидаги «Андижон» — «Сурхон» учрашувининг 26-дақиқасида «Сурхон» футбол клуби футболчиси Беҳруз Шайдулов тўп учун курашиш вақтида оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг сон қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Беҳруз Шайдуловга (Сурхон) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

«Металлург» — «Навбаҳор»
Суперлиганинг 15-тури доирасидаги «Металлург» — «Навбаҳор» учрашувининг 88-дақиқасида «Навбаҳор» футбол клуби футболчиси Аброр Исмоилов ён ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Аброр Исмоиловга (Навбаҳор) нисбатан 2та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

«Пахтакор» — «Нефтчи»
Суперлиганинг 15-тури доирасидаги «Пахтакор» — «Нефтчи» учрашувининг 52-дақиқасида «Пахтакор» футбол клуби бош мураббийи Максим Шацких бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлатилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Максим Шацкихга (Пахтакор) нисбатан 2та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар