15.08.2023 14:27
3458
Теглар
ОКМК - «Ас-Сиб» ўйини жонли эфирда намойиш этилади

Бугун, 15 август куни ОКМК ОЧЛ саралаш доирасида Уммоннинг «Ас-Сиб» клубига қарши майдонга тушади.

Осиё Чемпионлар лигаси учрашувларини намойиш этиш ҳуқуқи «УзРепорт ТВ»да бўлса-да, телеканал баҳсни трансляция қилмаслигини маълум қилган. Шу боис, ўйиннинг трансляция қилиниши сўнгги соатларгача номаълум эди. ЎзПФЛ матбуот хизмати хабарига кўра, баҳс жонли эфирда намойиш этилиши кутилмоқда.

«Спорт телеканали Олмалиқ шаҳрига ўз ишчи-гуруҳини юборади. Беллашув энг камида YouTube платформаси орқали жонли кўрсатилади. Мазкур баҳсни МТРК телеканали ёки бошқа иловалари орқали намойиш этилиши масаласи тез орада ҳал бўлиши мумкин», - дейилади ПФЛ хабарида. 

Маълумот учун, Миржалол Қосимов бошчилигидаги ОКМК жамосининг «Ас-Сиб»га қарши беллашуви Тошкент вақти билан соат 20:00да старт олади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар