15.08.2023 17:24
2272
Теглар
Неймар ЖЧ-2026дан аввал «Барселона»га қайтишни режалаштирган – L'Equipe 

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар «Ал-Ҳилол»га ўтаётган бўлса-да, «Барселона»дан ҳамон умидини узмаган.

L'Equipe хабарига кўра, бразилиялик ҳужумчи Саудия Арабситонида 2 йилдан ортиқ қолмоқчи эмас. У «ПСЖ»ни тарк этиб, «Ал-Ҳилол» сафида икки мавсумни ўтказади ва шартномани узайтирмайди. 

Қайд этилишича, Неймар 2026 йилги Жаҳон чемпионати бошланишидан аввал Каталония клуби сафига қайтишни режалаштирган. 

Аввалроқ, 31 ёшли футболчининг қарийб 100 млн евро эвазига Париж клубидан «Ал-Ҳилол»га трансфер қилиниши масаласи ҳал бўлгани хабар қилинганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар