15.08.2023 23:14
2797
Неймар «Ал-Ҳилол»да 2 йил учун 300 миллион доллар маош олади – Фабрицио Романо

«Ал-Ҳилол» ўйинчисига айланган Неймарнинг Саудия Арабистони клубидаги йиллик маоши қарийб Криштиану Роналдуники билан тенг бўлади. 

Инсайдер Фабрицио Романонинг тасдиқлашича, Неймар 2025 йилга қадар имзоланган шартномага кўра, йиллик 150 миллион доллар, 2 йиллик шартнома учун эса 300 миллион доллар маош олади. Шунингдек, 31 ёшли бразилиялик юлдузнинг кўрсатган натижалари учун алоҳида бонуслар ва ҳамкорлик келишувлари билан у йилига яна 100 миллион доллар маблағга эга бўлиши мумкин. Шу тариқа, Неймар Саудиядаги 2 йиллик фаолияти давомида 400 миллион АҚШ доллари ишлаб олиши кутилмоқда.

Қайд этиш жоиз, «Ан-Наср» форварди Криштиану Роналдунинг йиллик маоши 200 миллион еврони ташкил этади.

Аввалроқ, L'Équipe нашри бразилиялик футболчи Ар-Риёд клубидаги 2 йиллик шартномаси учун 160 миллион евро маош олиши ҳақида хабар берганди.

Эслатиб ўтамиз, Неймарнинг «ПСЖ»даги йиллик маоши 40 млн еврони ташкил этган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар