15.08.2023 18:01
4659
«МЮ» дарвозасига сўнгги дақиқаларда пенальти белгиламаган ҳакамлар АПЛ ўйинларидан вақтинча четлатилди

Англия Премьер-лигаси 1-тури доирасида «Олд Траффорд»да ўтган сўнгги ўйинда ҳакамлик можароси кузатилди.

Душанба оқшомида бўлиб ўтган «Манчестер Юнайтед» - «Вулверҳэмптон» (1:0) учрашувининг 2-бўлимга қўшиб берилган дақиқаларида манчестерликлар дарвозабони Андре Онана рақиб футболчисига қўли билан ташлангани учун ҳакамлар томонидан пенальти белгиланмагани Премьер-лига томонидан кўриб чиқилди. 

Натижада, учрашув бош ҳаками Саймон Хупер ва VAR’даги ҳакам Майкл Сейлсбери ҳамда унинг ёрдамчиси Ричард Уэст бу вазиятда хато қарор қабул қилган деб ҳисобланган ва улар АПЛ ўйинларидан вақтинчалик четлатилди. Бу ҳакамлар 2-турда ишламайди. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу ўйинда Вараннинг 76-дақиқадаги голи мезбонларга ғалаба келтирди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар